Аккаунтни ўчириш
Аккаунтингизни исталган вақтда илованинг ўзидан ўчиришингиз мумкин — бунинг учун бизга мурожаат қилиш шарт эмас. Қуйида тартиб ва ўчирилгандан кейин маълумотларга нима бўлиши кўрсатилган.
Бу саҳифа TRASSO иловасига тегишли (Android ва iOS). Ишлаб чиқувчи — MRIT-01 MCHJ.
Иловада: тўрт қадам
1Менюни очинг
Бош экраннинг юқори чап бурчагидаги меню тугмасини босинг.
2Созламаларга ўтинг
Профил экранидаги «Созламалар» тугмасини танланг.
3«Аккаунтни ўчириш»
Созламалар рўйхатидаги охирги бандни босинг.
4Тасдиқланг
Очилган ойнада қизил «Аккаунтни ўчириш» тугмасини босинг. Аккаунт шу заҳоти ёпилади ва иловадан чиқасиз.
Ўчиришдан олдин билиб қўйинг
Якунланмаган буюртма бўлмасин
Фаол буюртма ёки сафар бўлса, ўчириш тўхтатилади. Аввал уларни якунланг ёки бекор қилинг.
Ҳисоб-китоб ёпилган бўлсин
Ҳайдовчи аккаунти бўлса, ҳамёндаги маблағни ечиб олинг ва тўланмаган комиссия қарзини ёпинг.
60 кун ичида тиклаш мумкин
Ўчиргандан кейин 60 кун ичида ўша телефон рақами билан кирсангиз, илова аккаунтни тиклашни таклиф қилади. Муддат ўтгач маълумотлар бутунлай йўқ қилинади ва тиклаб бўлмайди.
Қайси маълумот ўчади
60 кундан кейин ўчирилади
- Исм, фамилия ва отасининг исми
- Телефон рақами ва э-почта
- Туғилган сана ва жинси
- Паспорт маълумотлари ва ПИНФЛ
- Профил расми
- Шаҳар, манзил ва сақланган манзиллар
- Қурилмаларингиз ва билдиришнома обуналари (дарҳол ўчирилади)
Сақланиб қолади
- Буюртма, сафар ва тўлов ёзувлари — молиявий ҳисобот ва қонун талаби учун. Профил маълумотлари ўчирилгандан кейин бу ёзувлар шахсингизга боғланмайди.
- Бошқа фойдаланувчи қолдирган баҳо ва шарҳлар — муаллифлик уларники.
- Низо, шикоят ва қонуний сўровлар бўйича материаллар — иш якунлангунича.
Иловага кира олмаяпсизми?
Телефон рақамини йўқотган ёки иловага кира олмасангиз, қўллаб-қувватлаш хизматига ёзинг — аккаунт эгаси эканлигингизни текшириб, ўчириш сўровини биз бажарамиз.
Сўровда рўйхатдан ўтган телефон рақамини кўрсатинг. Сўров 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.